Ўзбекистон

Wildberries компанияси Россияни тарк этиб, Ўзбекистонда ўз омборларини очадими?

Компания тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди ва Wildberries матбуот хизмати Zamon.uz саволларига жавоб берди.

Wildberries компанияси Россияни тарк этиб, Ўзбекистонда ўз омборларини очадими?

Охирги вақтларда Россиядаги Wildberries компанияси омборларига Украина дронлари зарба бериши оқибатида катта йўқотишларга учради.

 

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Россияда омбор қувватининг 20 фоизи ҳужумлар оқибатида ишдан чиққан. Wildberries компанияси узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларини Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистонда омборлар қуриб, у ерга йўналтириши мумкин.

 

Хабарларга кўра, компания Россия Федерация ҳудудини тарк этади. Moscow Times нашрининг ёзишича, Wildberries вакиллари сотувчилари билан учрашув ўтказган. Унда узоқ муддатли сақлаш омборлари эндиликда асосан Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистонда жойлашишини, етказиб бериш муддатлари ҳамда логистика харажатлари бўйича қўшимча маълумотлар кейинчалик тақдим этилишини билдирган

 

Zamon.uz журналисти Шоҳжаҳон Мажидов компания матбуот хизмати электрон почтасига мазкур саволлар билан мурожаат қилди:

 

  • Wildberries компанияси логистика инфратузилмасининг бир қисмини Россиядан ташқарига кўчириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келадими?
  • Компания логистика қувватларини кенгайтириш ёки Марказий Осиё давлатларида, хусусан, Ўзбекистонда янги логистика марказларини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқяптими?
  • Сўнгги дрон ҳужумлари компаниянинг логистика операциялари ва келгусидаги ривожланиш режаларига сезиларли таъсир кўрсатдими?
  • Wildberries логистика инфратузилмасининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда мижозлар олдидаги мажбуриятларини узлуксиз бажариш учун қандай чораларни кўрмоқда?

 

Компания матбуот хизматига кўра, омбор қуриш мажмуалари қурилиши компаниянинг узоқ муддатли стратегиясига мувофиқ режа асосида амалга оширилмоқда. Компания ўзининг асосий қувватлари Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарига кўчиришни кўриб чиқаётгани ҳақидаги маълумотларни ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

 

Wildberries & Rus берган жавоб хатида ҳозирги вақтда компания логистика жараёнларини тиклаш ҳамда платформанинг барқарор фаолиятини таъминлаш учун барча зарур ресурсларни сафарбар этгани ёзилган.

 

“Wildberries логистика объектларига уюштирилган ҳужумлар оқибатида маҳсулотлари зарар кўрган барча сотувчиларни, компания қайси мамлакатда фаолият юритишидан қатъи назар, қўллаб-қувватламоқда. Компенсация тўловлари босқичма-босқич, транзитлар кўринишида амалга оширилмоқда ва бу жараён давом этмоқда”, дейилади компаниянинг Zamon.uz'га берган жавоб хатида.

 

Хатда ёзилишича, компаниянинг Ўзбекистондаги режалари ўзгаришсиз қолмоқда ва белгиланган режа асосида ишлар давом этмоқда.

 

“Маҳаллий сотувчилар ва харидорлар учун инфратузилма ҳамда хизматларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар компаниянинг узоқ муддатли стратегиясига мувофиқ изчил давом эттирилади”, — дейилади жавобда.

 

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"