Ўзбекистон

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида экологик клуб ташкил этиш таклиф қилинди

Уюшма қошидаги Журналист аёллар кенгашининг “Яшил иқтисодиёт ва аёллар:  асраш масъулияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида экологик клуб ташкил этиш таклиф қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида “Яшил иқтисодиёт ва аёллар:  асраш масъулияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

 

 

Унда журналистлар, жамоат фаоллари ва соҳа вакиллари иштирок этиб, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди, экологик муаммоларни ёритишда журналистлар йўл қўяётган камчиликлар таҳлил қилинди. Шунингдек, тадбир давомида Уюшма қошида экологик йўналишдаги клуб ташкил этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.

 

 

Давра суҳбатида мутахассислар ва соҳа вакиллари экологик муаммоларни бартараф этишда ҳар бир фуқаронинг, айниқса, хотин-қизларнинг ўрни ва масъулияти алоҳида аҳамият касб этишини таъкидладилар. Қайд этилишича, экологик маданиятни шакллантириш оиладан бошланади. Кундалик турмушда сувни тежаш, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни саралаш ва тежамкорлик тамойилларига амал қилиш орқали атроф- асрашга муносиб ҳисса қўшиш мумкин.

 

 

Тадбир давомида рўзғорда тежамкорлик маданиятини қарор топтириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда экологик одатларни болаликдан сингдириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

 

 

Тадбир якунида экологик масъулиятни кучайтириш, хотин-қизларнинг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борада оммавий ахборот воситаларининг иштирокини кенгайтириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.