Ўзбекистон

Деновда уйи бузилган оилага янги турар жой қуриб берилади

Масала Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан назоратга олинган.

Деновда уйи бузилган оилага янги турар жой қуриб берилади

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг турар жойи бузилгани билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси расмий муносабат билдириб, мазкур уй суд ҳужжати асосида бузилганини таъкидлаган.

 

Ўрганишлар давомида турар жой фуқаронинг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган қонуний ер майдонига туташ ҳудудда, фермер хўжалигининг дала майдонида қурилгани аниқланган.

 

Яъни, турар жойнинг айнан мазкур ҳудудда қурилиши қонунчилик талабларига зид экани суд ҳужжатида ўз аксини топган ва ижро ҳаракатлари шу ҳужжат асосида амалга оширилган.

 

Шу билан бирга, фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммоси эътибордан четда қолдирилмаган. Масала Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан шахсан назоратга олинган ва фуқаро билан суҳбат ўтказилган.

 

Учрашув давомида оиланинг уй-жой муаммосини қонуний асосда ҳал этиш масаласи муҳокама қилинган. Хусусан, фуқаро учун қонуний ер майдонидан янги турар жой қуриш имконияти кўриб чиқилмоқда.

 

Шунингдек, мавжуд қурилиш материаллари ва уйнинг сақланиб қолган қисмларидан имкон қадар фойдаланиш, етишмайдиган қурилиш материалларини таъминлаш ҳамда янги турар жойни имкон қадар қисқа муддатда барпо этиш бўйича тегишли топшириқлар берилган.

 

Масала доирасида оилага зарур ижтимоий, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Хусусан, оила аъзоларининг, жумладан, вояга етмаган фарзандларнинг руҳий ҳолатини инобатга олган ҳолда мутахассисларни жалб этиш режалаштирилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.