Ўзбекистон

Фарғонада Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ноқонуний қурилган савдо дўконига нисбатан чора кўрмаслик эвазига фуқародан 600 доллар олган.

Фарғонада Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида Давлат кадастрлари палатаси филиали раҳбари ноқонуний қурилган савдо дўконига нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига пул олгани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мансабдор шахс 1990 йилда туғилган фуқаронинг ноқонуний қурилган савдо дўконига нисбатан Кадастр агентлигининг туман бўлими томонидан тузилган далолатномани бекор қилдириш ҳамда унга нисбатан қонуний чора кўрилишини бартараф этиш эвазига жорий йил июль ойи бошларида 600 АҚШ доллари олган.

 

Бироқ мансабдор шахс ваъдасини бажармаган ва кейинчалик фуқарога 500 АҚШ долларини қайтариб берган.

 

Мазкур ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда мазкур иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"