Ўзбекистон

Хивадаги «Қовун сайли» фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди

Фестиваль доирасида «Энг катта қовун дегустацияси» йўналишида рекорд қайд этилди.

Хивадаги «Қовун сайли» фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди

Хивадаги «Қовун сайли» фестивалида жаҳон рекорди ўрнатилди.

 

7–9 август кунлари Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» ва «Арда Хива» мажмуаларида «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди.

 

Туризм қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалга жами 186 минг нафар меҳмон ташриф буюрди. Уларнинг 150 минг нафари маҳаллий, 36 минг нафари хорижий сайёҳлар бўлган.

 

Фестиваль доирасида «Энг катта қовун дегустацияси» йўналишида жаҳон рекорди қайд этилди. Guinness World Records сертификатига кўра, 9 август куни 259 киши бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўрган.

 

Рекордни тасдиқлаш жараёнида Guinness World Records ҳаками, ташкилотнинг Туркия ва Марказий Осиё бўйича вакили Шейда Субаши Гемижи иштирок этган.

 

Фестиваль давомида қовун навлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ишланмалари намойиш этилди. Шунингдек, маҳорат дарслари, кўргазмалар ва турли танловлар ташкил қилинди.

 

Тадбирнинг якуний қисмида танлов ғолиблари ҳам аниқланди. Учинчи ўрин Урганч давлат университети, «UzAuto» Хоразм филиали ва Автомобиль йўллари қўмитаси Хоразм вилояти бошқармасига берилди. Иккинчи ўринни Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси эгаллади. Биринчи ўрин Янгиариқ тумани ҳокимлигига, бош соврин эса Хива шаҳар ҳокимлигига насиб этди.

 

Фестивалнинг ёпилиш маросимида россиялик хонанда Максим ҳам иштирок этди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"