Ўзбекистон

Навоий шаҳaр ҳокимлиги АI ёрдамида тайёрланган ободонлаштириш суратлари учун узр сўради

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, материалларни тайёрлашда сунъий интеллект элементларидан фойдаланилган ва улар тегишли текширувдан ўтказилмасдан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Навоий шаҳaр ҳокимлиги АI ёрдамида тайёрланган ободонлаштириш суратлари учун узр сўради

Навоий шаҳрининг “Ҳаёт” маҳалласида амалга оширилган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари акс этган фотоматериалларда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилгани юзасидан шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

 

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, ижтимоий тармоқларга материалларни тайёрлаш ва жойлаштириш жараёнида масъул ходимлар томонидан эътиборсизликка йўл қўйилган. Маҳалладаги ўзгаришларни кўргазмали форматда тақдим этиш мақсадида дизайн жараёнида сунъий интеллект элементларидан фойдаланилган ва материаллар тегишли текширувдан ўтказилмасдан эълон қилинган.

 

Ҳокимлик мазкур ҳолат ва жамоатчилик эътирозлари юзасидан фуқаролардан узр сўраган. Материалларни тайёрлашга масъул ходимлар огоҳлантирилгани маълум қилинган.

 

Шу билан бирга, ҳокимлик “Ҳаёт” маҳалласида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича амалий ишлар амалга оширилганини билдирган. Ушбу ишларнинг натижаларини кўрсатиш учун муносабатга маҳалла ҳудудининг ҳозирги ҳолатини акс эттирувчи ишлов берилмаган фото ва видеолар илова қилинаётгани қайд этилган.

 

Ҳокимлик ахборот хизмати ОАВ вакиллари, блогерлар ва жамоатчилик вакилларини маҳаллага ташриф буюриб, амалга оширилган ишларни жойида баҳолашга таклиф қилган.

 

Шунингдек, келгусида ахборот хизмати фаолиятида шу каби хатоларга йўл қўймаслик учун назорат ва талаблар кучайтирилиши маълум қилинган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"