Жаҳон

Месси отасининг вафоти сабаб футболдаги фаолиятини вақтинча тўхтатди

“Интер Маями” клуби футболчига муддатсиз таътил берган, унинг жамоага қайтиш санаси ҳозирча номаълум.

Месси отасининг вафоти сабаб футболдаги фаолиятини вақтинча тўхтатди

 

Аргентиналик футболчи Лионел Месси отаси Хорхе Мессининг вафотидан сўнг “Интер Маями”даги футболчилик фаолиятини номаълум муддатга тўхтатди. Doble Amarilla маълумотларига кўра, клуб футболчига оилавий йўқотиш муносабати билан муддатсиз таътил берган. Унинг жамоага қачон қайтиши ҳозирча маълум эмас.

 

Хорхе Месси 8 август куни 68 ёшида узоқ давом этган хасталикдан сўнг Аргентинанинг Росарио шаҳрида вафот этган эди. У Лионел Мессининг узоқ йиллар давомида агенти ҳам бўлган. Хорхе Месси футболчининг фаолиятида, хусусан, унинг профессионал футболдаги илк қадамларида муҳим роль ўйнаган.

 

Отаси вафотидан сўнг Лионел Месси “Интер Маями” лагерини тарк этиб, Аргентинага қайтган. Шу сабабли у клубнинг «Монтеррей»га қарши учрашувида майдонга тушмаган. Мазкур баҳсда “Интер Маями” 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

 

“Интер Маями” футболчилари Хорхе Месси хотирасини ҳурмат қилиб, учрашув олдидан сукут сақлашган ва қора боғичларда майдонга тушишган. Клуб вакиллари ҳамда жамоадошлари Лионел Мессига таъзия ва қўллаб-қувватлашларини билдиришган.

 

Ҳозирча Мессининг “Интер Маями” сафидаги ўйинларга қачон қайтиши бўйича аниқ сана белгиланмаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.