Ўзбекистон

Наманганда собиқ банк раҳбари 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

У ер майдонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан жами 29 минг доллар талаб қилган.

Наманганда собиқ банк раҳбари 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда собиқ банк раҳбари катта миқдордаги пул маблағларини олаётган вақтида ушланди.

 

Департаментнинг маълум қилишича, Янги Наманган туманида яшовчи фуқаро Департаментнинг Наманган вилояти бошқармасига мурожаат қилиб, Саноат-қурилиш банкининг Наманган вилоят филиалида собиқ бошқарувчи лавозимида ишлаган шахс устидан ариза билан мурожаат қилган.

 

Аризага кўра, собиқ банк раҳбари фуқаронинг Норин туманида жойлашган, балиқчиликни ривожлантириш мақсадида ижара асосида фойдаланишга берилиши режалаштирилган ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

 

Бунинг учун у вилоят Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси ҳамда вилоят Насос станциялари ва энергетика бошқармасида ишловчи мансабдор танишлари орқали ер майдонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, фуқаронинг 29 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағини беришини талаб қилган.

 

Аризачи олдиндан 20 минг АҚШ доллари беришга келишгани ҳақида маълум қилган.

 

Мурожаатда келтирилган маълумотларни текшириш мақсадида Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан 30 июль куни тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбир давомида собиқ банк бошқарувчиси Давлатобод туманидаги кўп қаватли уйлар олдида аризачидан кимёвий ишлов берилган 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган. Пул маблағлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга оид ҳаракатлар олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"