Ўзбекистон

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Кичик ва микро ГЭСлар қурилишига хусусий секторни кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

11 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “UzHydroPower” заводида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси Ислом Абдурахмонов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 


Унда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, кичик ва микро ГЭСлар қурилишини кенгайтириш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда 20 га яқин тадбиркор, “Гидропроект” АЖ ва бошқа ташкилотлар вакиллари, шунингдек, “Туронбанк” мутасаддилари иштирок этди.

 

Мулоқот давомида тадбиркорларга кичик ва микро ГЭСлар қуриш учун ҳудуд танлаш, лойиҳалаш, техник ечимларни ишлаб чиқиш, гидроагрегат, турбина ва генераторларни танлаш ҳамда етказиб бериш, қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш ва объектларни ишга тушириш жараёнлари бўйича маълумот берилди.

 

 

Тадбиркорларни қизиқтирган асосий масалалардан бири лойиҳаларни молиялаштириш бўлди. “Туронбанк” вакиллари имтиёзли кредитлардан фойдаланиш шартлари ҳамда зарур тартиб-таомиллар юзасидан тушунтириш берди.

 

 

Шунингдек, тадбирда “UzHydroPower” заводининг ишлаб чиқариш имкониятлари тақдим этилди. Хитойнинг “Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган корхона 1 кВтдан 40 МВтгача бўлган гидроагрегатлар, турбиналар ва генераторлар, шунингдек, сув насос агрегатлари ҳамда сув омборлари учун металл конструкциялар ишлаб чиқаради.

 

 

Мулоқот якунида тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатлари кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар бўйича амалий ечимлар белгилаб олинди ва масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"