Ўзбекистон

“Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз” — Чиноз ҳокими

Чиноз тумани ҳокими Шерзод Солиҳов “Шармандали маҳалла” ва “Уятли хонадон” ёзувлари акс этган видео юзасидан изоҳ берди.

“Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз” — Чиноз ҳокими

 

Ижтимоий тармоқларда Чиноз тумани ҳокими Шерзод Солиҳовнинг айрим маҳаллаларни “Шармандали маҳалла”, хонадонларни эса “Уятли хонадон” тоифасига ажратиш ҳақидаги топшириғи акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокими изоҳ бериб, бундай топшириқ юқори турувчи ташкилотлардан берилмаганини, бу унинг шахсий ташаббуси бўлганини маълум қилган.

 

Ҳокимнинг сўзларига кўра, йиғилиш давомида ҳудудлардаги ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида, топшириқлар бажарилмаган тақдирда “Шармандали маҳалла” ва “Уятли хонадон” каби ёзувлардан фойдаланиш мумкинлигини айтган. Бироқ бу амалиёт сифатида жорий этилмаган.

 

“Шармандали маҳалла” деган баннер ёпиштирилиб, яна ўша заҳоти кўчириб олиб кетилган. Фақат ижтимоий тармоққа чиқариш учун видеога олинган. Лекин бирорта хонадонга, бирорта маҳаллага осмаганман”, — деган Шерзод Солиҳов.

 

Ушбу ташаббусдан мақсад “Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ва масъулларни фаолроқ ишлашга ундаш бўлганини таъкидлаган.

 

Ҳоким “Шармандали маҳалла” ва “Уятли хонадон” каби атамалар маҳалла фаоллари ёки аҳолини шарманда қилиш учун эмас, балки эътиборни муаммоларга қаратиш ва ободонлаштириш ишларини кучайтириш мақсадида қўлланганини билдирган.

 

Шу билан бирга, Шерзод Солиҳов ташаббус айримлар томонидан қўпол талқин қилинганини тан олган.

 

“Балки сал қўполроқ бўлиб кетган бўлиши мумкин, буни тан оламан”, — деган у.

 

Туман ҳокими хатога йўл қўйилган бўлса, бунинг учун узр сўрашга тайёрлигини ҳам билдирган.

 

“Беайб — Парвардигор. Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз”, — деган Шерзод Солиҳов.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.