Ўзбекистон

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этиш, уларни тузиш ва раҳбарлик қилиш учун жавобгарлик табақалаштирилади.

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

 

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Янги қонун билан Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда бошқа қатор қонун ҳужжатларига муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Биринчи марта содир этилган айрим қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади

Янги тартибга кўра, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тайёрлаш, уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек, экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг атрибутлари ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш биринчи марта содир этилганда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Бундай қилмиш жиноий жазо қўлланилганидан кейин такроран содир этилган тақдирдагина жиноий жавобгарликка олиб келади.

 

Сенат муҳокамасида қайд этилганидек, ушбу ёндашув адашган фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни тўғри йўлга қайтариш ва қайта ижтимоийлаштиришга хизмат қилади.

 

Шунингдек, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни сақлаш ёки тарқатишда иштирок этган шахс тегишли органларга ўз вақтида хабар бериб, оғир оқибатларнинг олдини олишга фаол кўмаклашса, жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланмоқда.

 

Экстремистик ташкилотлар бўйича жавобгарлик табақалаштирилади

Қонун билан экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва уларда иштирок этиш учун жавобгарлик чоралари қайта кўриб чиқилмоқда.

 

Амалдаги тартибда ушбу қилмишлар учун бир хил — 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Янги тартибда эса ташкилотда иштирок этиш учун енгилроқ, уни тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш учун эса оғирроқ жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.

 

“Диний экстремизм” атамаси ўрнига «экстремизм» тушунчаси қўлланади

Қонундаги муҳим янгиликлардан бири — “диний экстремизм” атамасининг «экстремизм» тушунчасига алмаштирилишидир.

 

Сенат мажлисида таъкидланганидек, бу ёндашув экстремизмни муайян дин билан боғлаш амалиётига чек қўйиш ҳамда қонунчиликда ягона ҳуқуқий ёндашувни таъминлашга қаратилган.

 

Шунингдек, «экстремизм» тушунчасининг ҳуқуқий чегаралари ҳам аниқлаштирилмоқда. Эндиликда унга саккизта аниқ хатти-ҳаракат асосида таъриф берилиши, бу эса мазкур тушунчани ҳуқуқни қўллаш амалиётида субъектив ёки кенгайтирилган тарзда талқин қилишнинг олдини олиши қайд этилди.

 

Профилактика ва хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш механизмлари кучайтирилади

Қонун билан экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича махсус давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби белгиланмоқда. Бундай дастурларни Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлаши кўзда тутилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.