Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2027 йилдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳасини маъқуллаб, суд тизимини ривожлантиришга қаратилган фармонни имзолади.

Ўзбекистонда 2027 йилдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш юзасидан суд тизими раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Унда судлар фаолиятини 2030 йилгача ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдим этилди.

 

Стратегия аҳолининг таклифлари, олимлар, амалиётчи юристлар ва адвокатлар билан мулоқотлар, шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган. Унда 57 та вазифа, 2026–2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ҳамда 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган.

 

Қуйи судлар қарорларини қайта кўриб чиқиш холислигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади.

 

Бунда вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланиб қолади, тафтиш инстанциясининг ваколатлари эса ҳудудлараро судларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўйиш ҳамда фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтиришга қаратилган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича судларни аҳолига яқинлаштириш мақсадида 2030 йилгача заруратга қараб деярли барча туман ва шаҳарларда бундай судлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, барча судларда ахборот олиш, мурожаат топшириш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш “ягона дарча” тамойили асосида таъминланади.

 

Агар судга берилган ариза бошқа суд ваколатига тегишли бўлса, у фуқарога қайтарилмайди. Суднинг ўзи аризани тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик аниқланган тақдирда эса суд уни бартараф этишда фуқарога фаол кўмаклашади.

 

Иқтисодий низоларни тезкор ҳал этиш учун “иқтисодий ишларни проактив бошқариш” стандарти жорий этилади. Ушбу тартиб тадбиркорларнинг турли идоралар ўртасида сарсон бўлиши ва ҳужжатларни қайта-қайта топширишининг олдини олишга қаратилган.

 

Инсон эрки олий қадрият эканидан келиб чиқиб, тергов ва суриштирув босқичларида инсон ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш учун “асосли гумон” (прима facie) стандарти жорий этилади.

 

Унга кўра, тергов судьяси санкция бериш масаласини кўриб чиқишда шахсни ушлаб туришнинг қонунийлиги ва гумон ёки айблов учун асослар етарлилигини текшириши, шунингдек, зарур қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши мумкин бўлади. Бу шахс эркинлигининг асоссиз чекланишининг олдини олишга қаратилган.

 

Ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олувчи очиқ “Претседентлар реестри” юритилади.

 

Судьяларни одил судловга бевосита дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод қилиш мақсадида 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилади.

 

Шунингдек, “Рақамли суд” концепцияси барча судларда тўлақонли ишга туширилади. Бунда my.sud.uz портали ва унинг мобил иловаси такомиллаштирилади.

 

Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизини электрон шаклда топшириш, суд мажлисларининг 100 фоизини аудиоёзув орқали қайд этиш ҳамда Олий суд ахборот тизимлари фойдаланувчилари сонини камида 5 баравар ошириш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, медиация ва ярашув механизмларини кенгайтириш, ноқонуний деб топилган маъмурий ҳужжатларнинг очиқ реестрини юритиш ҳамда “халқ вакиллари ҳайъати” иштирокида кўриладиган жиноят турлари сонини камида 3 тага етказиш кўзда тутилган.

 

Суд аппарати ходимлари учун махсус хизмат кийими намунаси ҳам тақдимотда кўриб чиқилди. Таъкидланишича, бу фуқароларга суд ходимларини осон таниб олиш ва уларнинг касбий масъулиятини оширишга хизмат қилади.

 

Учрашувда Конституциявий суд ишларини юритишни янада такомиллаштириш, судьялар ҳамжамияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, суд мустақиллигини мустаҳкамлаш ва тизимдаги кадрларнинг хорижда малака оширишига оид таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

 

Президент стратегия лойиҳасини маъқуллаб, унда назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган тегишли фармонни имзолади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 2027 йилдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади | Zamon.uz