Ўзбекистон

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг кўпи олийгоҳ талабаси бўлди

Учта мактабда битирувчиларнинг 100 фоизи талаба бўлди, бир қатор мактабларда эса бу кўрсаткич 80–90 фоизни ташкил этди.

Қашқадарёдаги ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг кўпи олийгоҳ талабаси бўлди

Қашқадарё вилоятидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари 2025–2026-ўқув йили якунлари бўйича олий таълим муассасаларига киришда юқори натижаларни қайд этди.

 

Энг юқори кўрсаткич Қарши шаҳридаги Президент мактаби, Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ҳамда Қарши тумани ихтисослаштирилган мактаби битирувчиларида қайд этилган. Ушбу учта мактабда битирувчиларнинг барчаси — мос равишда 23, 40 ва 45 нафар ўқувчи ОТМга ўқишга кирган.

 

Шунингдек, Китоб тумани ихтисослаштирилган мактабида 90 битирувчидан 87 нафари (96,7 фоиз), Қарши шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактабда 53 нафардан 51 нафари (96,2 фоиз), Шаҳрисабз тумани ихтисослаштирилган мактабида эса 22 нафардан 21 нафари (95,5 фоиз) талаба бўлган.

 

Деҳқонобод туманидаги мактабда 58 битирувчидан 55 нафари (94,8 фоиз), Чироқчи туманида 50 нафардан 47 нафари (94 фоиз), Яккабоғ туманида 40 нафардан 37 нафари (92,5 фоиз) ОТМга қабул қилинган.

 

Қолган мактабларда ҳам натижалар қуйидагича:

 

  • Кўкдала тумани — 9 нафардан 8 нафари (88,9 фоиз);
  • Касби тумани — 53 нафардан 46 нафари (86,8 фоиз);
  • Муборак тумани — 29 нафардан 25 нафари (86,2 фоиз);
  • Шаҳрисабз шаҳри — 37 нафардан 30 нафари (81,1 фоиз);
  • Косон тумани — 27 нафардан 21 нафари (77,8 фоиз);
  • Нишон тумани — 23 нафардан 16 нафари (69,6 фоиз);
  • Қамаши тумани — 21 нафардан 14 нафари (66,7 фоиз).

 

Маълумотлар Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.