Ўзбекистон

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банклар молиявий қийинчиликларга дуч келган тақдирда уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган режалар эндиликда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни Марказий банкка тақдим этиш ва баҳолаш тартиби белгиланди.

 

Адлия вазирлиги томонидан Банкларнинг молиявий аҳволини тиклаш режасига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат 2026 йил 13 август куни 3924-рақам билан рўйхатдан ўтган.

 

Унга кўра, банкнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаси банк кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Банк ички аудит хизмати эса ушбу режанинг ишлаб чиқилиши, янгиланиши ва амалга оширилишини йилига камида бир марта мустақил баҳолайди.

 

Тиклаш режаси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

 

— режани бошқариш бўйича маълумотлар;

— стратегик таҳлил;

— тиклаш кўрсаткичлари;

— тиклаш чора-тадбирлари;

— тиклаш сценарийлари;

— режа доирасида коммуникация қилиш тартиби;

— режани амалга оширишга тайёргарлик чоралари.

 

Банк тиклаш режасини ҳар йили янгилаши керак. Шунингдек, банкнинг ташкилий тузилмаси, фаолияти ёки молиявий ҳолатида режага таъсир қилиши мумкин бўлган сезиларли ўзгаришлар юз берган тақдирда ҳам ҳужжат қайта кўриб чиқилади.

 

Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"