Жаҳон

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди

7,7 магнитудали зилзиладан сўнг 6,2 магнитудагача бўлган такрорий силкинишлар қайд этилди.

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди

 

Индонезияда 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters Шарқий Нуса Тенггара губернатори Эмануэл Мелқуиадес Лака-Ленага таяниб хабар берди.

 

Губернаторнинг маълум қилишича, қурбонлар зилзила вақтида уйқуда бўлган ва биноларнинг вайроналари қулаши оқибатида ҳалок бўлган.

 

Аввалроқ Индонезиянинг Табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги (BNPB) икки киши — бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлганини билдирган эди.

 

Зилзила оқибатида Нагекео, Сикка ва Ғарбий Манггараи ҳудудларида талафотлар қайд этилган. Сикка туманидаги Эл Саи портига зарар етган, бир киши жароҳат олган. Зилзиладан чўчиган аҳоли уйларини тарк этиб, хавфсиз ҳудудларга чиқишга ҳаракат қилган.

 

Асосий зилзиладан кейин 6,2 магнитудагача бўлган такрорий ер силкинишлари ҳам кузатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар қўшимча цунами хавфини юзага келтирмаган.

 

Аввалроқ зилзила сабаб Индонезиянинг учта вилоятида цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган эди. Маҳаллий нашрлар зилзила оқибатида уйлар, мактаблар, давлат идоралари ва тиббиёт муассасаларига зарар етганини хабар қилган.

 

Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эписентри Лабуан Бажо шаҳридан 161 километр шимоли-шарқда, тахминан 35 километр чуқурликда жойлашган.

 

Айни пайтда маҳаллий ва фавқулодда вазиятлар хизматлари зарар кўрган ҳудудларда вазиятни мониторинг қилиш, аҳолини эвакуация қилиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.