Жаҳон

Исроилнинг Ливан жанубига берган зарбаларидан 11 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола бор, яна 19 киши жароҳатланган.

Исроилнинг Ливан жанубига берган зарбаларидан 11 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Маълум қилиничича, бу июнь ойида Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги жанговар ҳаракатларни сезиларли даражада камайтирган келишувлардан кейинги энг қонли ҳужум бўлди. Ҳужумлар 15 август куни тонгда Набатия вилоятидаги Ансар ва Деир аз-Заҳрани ҳудудларига уюштирилган. Ансардаги зарба оқибатида етти киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлган, икки киши яраланган. Деир аз-Заҳранига берилган зарбада эса тўрт киши ҳалок бўлиб, 17 киши жароҳатланган.

 

Исроил ҳарбийлари зарбалар Набатия ва Ансар ҳудудларидаги Ҳизбуллоҳ инфратузилмасига қарши амалга оширилганини билдирди. Исроил томони ҳужум Ҳизбуллоҳнинг Али ал-Таҳер тизмаси ҳудудида Исроил аскарларига қарши ҳаракатига жавобан уюштирилганини маълум қилган. Кейинчалик Исроил Бош вазири идораси мазкур ҳужум оқибатида уч нафар исроиллик аскар оғир яраланганини билдирган.

 

Ҳизбуллоҳ Исроил ҳужумларига “муносиб жавоб” берилишини маълум қилди. Гуруҳ Ливан ҳукуматини АҚШ воситачилигидаги музокараларга таянмасликка чақириб, Вашингтон Исроил манфаатларини Ливан суверенитетидан устун қўяётганини таъкидлади.

 

Ливан бош вазири Навоф Салам Исроил ҳужумларини қоралаб, вазиятнинг кескинлашуви “ўта хавфли” эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ливан ҳудудидаги ҳар қандай ҳарбий инфратузилма билан шуғулланиш фақат Ливан давлатининг ваколатига киради.

 

Ливан президенти Жозеф Аун ҳам ҳужумларни қоралаб, улар жанубдаги барқарорликни таъминлашга қаратилган келишувларни бузаётганини билдирди.

 

Исроил ва Ливан ўртасидаги июнь ойидаги келишув Ҳизбуллоҳни қуролсизлантириш, Исроил кучларини Ливан ҳудудидан босқичма-босқич олиб чиқиш ҳамда Ливан армиясини мамлакат жанубига жойлаштиришни назарда тутади. Бироқ келишувга қарамай, Ливан жанубида Исроил ҳужумлари давом этмоқда.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"