Ўзбекистон

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг транспорт базаси янги автомобиллар билан мустаҳкамланди, дея хабар бермоқда Жамият матбуот хизмати.

 

 

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти бўйича белгиланган режа топшириқлари ўз вақтида ва ортиғи билан бажарилгани қайд этилди. 

 

 

Эришилган ижобий кўрсаткичларни муносиб эътироф этиш, корхоналарнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида соҳа меҳнат жамоаларини рағбатлантириш мақсадида энергия ишлаб чиқарувчи қатор филиалларнинг транспорт базаси янги автомобиллар билан мустаҳкамланди.

 

 

Жумладан, “Ўрта Чирчиқ ГЕСлар каскади”, “Фарҳод ГЕС”, “Самарқанд ГЕСлар каскади”, “Норин ГЕСлар каскади”, “Ҳисорак ГЕС” ва “Қамчиқ ГЕС” филиаллари, Сардоба сув омбори ҳамда Юқори Тўпаланг ҳудудидаги истиқболли лойиҳалар учун жами 8 та JAC пикап автомобили харид қилинди.

 

 

Янги автомобиллар энергетика объектларида техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация ишларини тезкор ташкил этиш, ходимларнинг ҳаракатчанлигини ошириш ҳамда хизмат вазифаларини ўз вақтида бажаришга хизмат қилади.

 

 

Қайд этилишича, гидроэнергетика объектларининг аксарияти тоғли ва мураккаб рельефли ҳудудларда жойлашган. Шу боис янги транспорт воситалари, айниқса, куз-қиш мавсумида ноқулай об-ҳаво ва йўл шароитларида хизмат кўрсатиш ишларини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

 


“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан корхоналарнинг техник ва моддий базасини ривожлантириш ҳамда гидроэнергетика объектларининг барқарор ва узлуксиз фаолиятини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилиши маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"