Ўзбекистон

Бошпанасиз шахсларни вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Бошпанасиз шахслар кўча, вокзал, бозор ва бошқа жамоат жойларида ички ишлар ҳамда ижтимоий ходимлар томонидан аниқланади.

Бошпанасиз шахсларни вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни вақтинча бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштириш тартиби белгиланди. Бу Ҳукуматнинг 18 августдаги 447-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда белгиланган.

 

Унга кўра, ички ишлар органлари ходимлари ва маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан кўча, вокзал, бозор, ерости йўлаклари, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва бошқа жамоат жойларида мунтазам равишда бошпанасиз шахслар аниқланади. Уларга Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш маркази хизматларидан фойдаланиш таклиф этилади.

 

Вояга етган бошпанасиз шахс марказга жойлашиш учун бевосита мурожаат қилади. Агар унинг вояга етмаган фарзандлари бўлса, улар ҳам ота ёки онаси билан биргаликда марказга жойлаштирилади.

 

Марказга олиб келинган шахслар туман ёки шаҳар даражасидаги тиббиёт муассасаларининг шошилинч қабул бўлимларида тиббий кўрикдан ўтказилади.

 

Шахсда марказга жойлаштиришга тўсқинлик қилувчи шошилинч тиббий ёрдамга эҳтиёж ёки юқумли касалликлар аниқланмаса, у марказга қабул қилинади.

 

Бошпанасиз шахс томонидан сўровномани тўлдириш марказга жойлашиш ҳамда унинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга розилигини англатади.

 

Сўровнома шакллантирилганидан сўнг шахс марказга 7 кунгача жойлаштирилади. Айрим белгиланган ҳолатларда марказда қолиш муддати 6 ойгача узайтирилиши мумкин.

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги таклифлар тақдим этилганди.

 

Тақдимотда амалдаги реабилитация муассасаларини вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига айлантириш режалаштирилаётгани маълум қилинганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.