Ўзбекистон

Навоийда уйга бостириб кириб, қизни боғлаб қўйган эркак 15 йилга қамалди

У бундан аввал ҳам турли жиноятлар учун жавобгарликка тортилган ва хавфли рецидивист деб қайд этилган.

Навоийда уйга бостириб кириб, қизни боғлаб қўйган эркак 15 йилга қамалди

 

Навоий вилоятининг Кармана туманида босқинчилик жиноятини содир этган, илгари ҳам жиноят учун жавобгарликка тортилган шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

 

Судда аниқланишича, судланувчи 2024 йил апрель ойида Кармана тумани Калавот маҳалласидаги хонадонлардан бирига юзига оқ дока ниқоб тақиб, қўлида ошхона пичоғи билан ноқонуний равишда кирган.

 

У хонадон ётоқхонасида бўлган ёш қизга ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган. Жабрланувчи қаршилик кўрсатганидан сўнг, унинг қўл ва оёқларини хонадаги чарм тасма ёрдамида боғлаб, пичоқ билан қўрқитган.

 

Шундан сўнг судланувчи хонадондаги тилла ва бошқа тақинчоқларни олиб, воқеа жойидан қочган.

 

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида у ҳодисадан бир кун ўтиб қўлга олинган.

 

Судланувчи бундан аввал ҳам турли жиноятлар учун жавобгарликка тортилгани ва хавфли рецидивист экани қайд этилган.

 

У Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилган ва 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Навоийда уйга бостириб кириб, қизни боғлаб қўйган эркак 15 йилга қамалди | Zamon.uz