Жаҳон

Тўқаев Қозоғистон ташқи сиёсатига муҳим ўзгартириш киритди

Янги қабул қилинган ҳужжатга кўра, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ташқи сиёсат масаллари бўйича фуқаролар ва давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилинди.

Тўқаев Қозоғистон ташқи сиёсатига муҳим ўзгартириш киритди

 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг Ташқи сиёсат концепциясига ўзгартириш киритди. Унга кўра, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг фуқаролар ва давлат органларига ташқи сиёсат масалалари бўйича мурожаат қилишга доир умрбод махсус ҳуқуқи бекор қилинди. Бу ҳақда Inbusiness.kz хабар берди.

 

Назарбоев 1991–2019 йилларда Қозоғистон президенти лавозимида фаолият юритган. 2022 йил январидаги оммавий норозиликлардан сўнг у сиёсий таъсирини сезиларли даражада йўқотди. Жумладан, Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан истеъфога чиққан ва ҳукмрон партияга раҳбарлик қилишни тўхтатган.

 

2023 йил бошида Тоқаев “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Элбаси тўғрисида”ги қонунни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолаган. Мазкур қонун Назарбоевга «Элбаси» — “Миллат етакчиси” мақомини ҳамда бир қатор умрбод имтиёз ва кафолатларни берган эди.

 

Назарбоев «Элбаси» мақомини 2010 йилда олган. Ушбу мақом доирасида давлат органлари ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини у билан мувофиқлаштириши назарда тутилган эди.

 

Янгиланган Ташқи сиёсат концепциясида бошқа таҳририй ва институционал ўзгаришлар ҳам киритилган. Жумладан, «фуқаро» атамаси “Қозоғистон Республикаси фуқароси” шаклига ўзгартирилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.