Сиёсат

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

 

Белграддаги Сербия саройида Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучичнинг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

 

Музокараларда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентининг Белградга илк ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги босқични бошлаб беришини таъкидлади. Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашаётгани қайд этилди.

 

Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Эркин савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма кўргазмалар ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Транспорт ва логистика, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт ҳамда рақамли иқтисодиёт йўналишларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Автомобиль қисмлари, ускуналар, электр техника ва электроника ишлаб чиқаришда саноат кооперациясини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.

 

Ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масаласида Самарқанд вилояти ва Воеводина, шунингдек, Самарқанд ва Нови-Сад шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилгани ижобий баҳоланди.

 

Гуманитар ҳамкорлик доирасида таълим, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Хусусан, маданият кунлари, кино, театр ва мусиқа фестивалларини биргаликда ўтказиш, спорт федерациялари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

 

Томонлар тартибли меҳнат миграцияси масаласини ҳам муҳокама қилдилар. Ташриф доирасида Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисидаги битим қабул қилингани олқишланди.

 

Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун кенг қамровли “йўл харитаси” қабул қилиниши белгиланди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.