Ўзбекистон

75 минг талаба хавфсизлиги таъминланади: Президент “Ёшлик” шаҳарчасидаги марказни кўрди

Вазиятлар маркази шаҳарчадаги 41 та талабалар ётоқхонасини қамраб олган. Тизим орқали талабаларнинг давоматини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

75 минг талаба хавфсизлиги таъминланади: Президент “Ёшлик” шаҳарчасидаги марказни кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимлигида ташкил этилган вазиятлар маркази фаолияти билан танишди.

 

 

Рақамли технологиялар асосида ташкил этилган марказ талабалар хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуддаги ижтимоий муҳитни реал вақт режимида кузатиш, давоматни назорат қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун хизмат қилади.

 

Вазиятлар маркази шаҳарчадаги 41 та талабалар ётоқхонасини қамраб олган. Тизим орқали 75 мингга яқин талаба, шу жумладан, ётоқхоналарда истиқомат қилувчи 17,5 минг нафар йигит-қизнинг хавфсизлиги таъминланади. Уларнинг давоматини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

 

 

Вазиятлар маркази 17 та ахборот тизими билан интеграция қилинган. Бу турли маълумотларни ягона рақамли платформада тезкор таҳлил қилиш ва зарур чораларни кўриш имконини беради.

 

Умумий майдони 1 368 квадрат метр бўлган талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги биноси 2024 йилда қурилган. Уни мукаммал таъмирлаш, вазиятлар марказини ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш учун 33 миллиард сўм йўналтирилган.

 

 

Бинода вазиятлар марказидан ташқари стартап хонаси, олий таълим тарихи музейи, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ҳамда хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази ҳам жойлашган.

 

Ташриф давомида Президентга марказнинг ишлаш тамойиллари ва талабалар шаҳарчасидаги хавфсизлик ҳамда ижтимоий муҳитни реал вақт режимида назорат қилиш имкониятлари намойиш этилди.

 

 

Давлат раҳбари талабалар билан тизимли ишлаш, уларни қийнаётган масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича тавсиялар берди. Вазиятлар маркази тажрибасини мамлакатдаги бошқа талабалар турар жойларида ҳам жорий этиш топширилди.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.