Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди

Майдони 3,9 гектар бўлган музей 3,5 минг нафаргача ташриф буюрувчини қабул қила олади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди



Президент Шавкат Мирзиёев пойтахт марказида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейининг қурилиш жараёни билан танишди.



Йирик лойиҳа давлат раҳбарининг 2025 йил 1 июлдаги тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Шавкат Мирзиёев 2025 йил август ойида мазкур иншоот қурилишига тамал тошини қўйган эди.



Давлат раҳбарига музей ҳудудида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари, объектлар пойдеворини барпо этиш ҳамда муҳандислик инфратузилмасини яратиш жараёни ҳақида маълумот берилди.



Қайд этилишича, мажмуа Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи, мамлакатнинг келажакдаги интилишларини намоён этувчи йирик маданий масканга айланиши кўзда тутилган.



Музейнинг меъморий қиёфаси ва мазмуний концепцияси халқаро илғор тажриба асосида ишлаб чиқилган. Лойиҳа машҳур япониялик меъмор Тадао Андо томонидан яратилган бўлса, экспозиция концепциясини Германиянинг “Atelier Brückner” ташкилоти тайёрлаган.



Мажмуанинг умумий майдони 3,9 гектарни, бино майдони эса 40 минг квадрат метрдан ортиқни ташкил этади. Бино уч қаватли асосий қисм ва икки қаватли ер ости қисмидан иборат бўлади.



Музей ҳудудининг 60 фоизи таълим ва илмий фаолият учун ажратилади. Бу ерда кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ҳамда конференция заллари ташкил этилади. Шунингдек, оилалар ва ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ресторанлар ва болалар майдончалари ҳам бўлади.



Мажмуа бир вақтнинг ўзида 3,5 минг нафаргача ташриф буюрувчини қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Музей экспозицияларида 10 мингга яқин тарихий ва санъат экспонатини намойиш этиш режалаштирилган.



Бино қуриб битказилгач, у атрофдаги Абулқосим мадрасаси, Халқлар дўстлиги саройи ва Миллий боғ билан биргаликда яхлит меъморий ансамблни ташкил этади.



Шунингдек, дунёнинг нуфузли музейлари, жумладан, Франциядаги Лувр, АҚШдаги Метрополитен музейи ва Британия музейи билан ҳамкорликда қўшма кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилган.



Президент мутасаддиларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, юқори сифат стандартларига мувофиқ амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.