Ўзбекистон

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди


Самарқанд вилоятининг Ургут туманида собиқ имом-хатиб вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим бергани ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун судланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.



Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида кўриб чиқилган иш материалларига кўра, 42 ёшли судланувчи аввал Ургут туманида имом-хатиб бўлиб ишлаган. У 2026 йил май ойининг охирларидан 23 июнга қадар хонадонида 5 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ берган.



Тергов ҳужжатларида диний машғулотлар учун ҳар бир боладан ойига 100 АҚШ долларидан ҳақ олиш кўзда тутилгани қайд этилган.



23 июнь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Ургут туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у хонадонида диний адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар билан ушланган.



Хонадонини кўздан кечириш вақтида алоҳида қадоқланган, умумий оғирлиги 3,75 грамм бўлган опий ҳамда 5,66 грамм марихуана аниқланган. Шунингдек, судланувчининг вояга етмаганларга диний сабоқ бериш жараёнида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани ҳам терговда қайд этилган.



Судда судланувчи айбига иқрор бўлиб, карантин давридан буён гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиб келганини тан олган ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган.



Суд ҳукмига кўра, унга Жиноят кодексининг 229²-моддаси иккинчи қисми ҳамда 276-моддаси иккинчи қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича жазо тайинланган.



Жазоларни қисман қўшиш йўли билан судланувчига узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, у 2 йил муддатга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида раҳбарлик ва масъул лавозимларни эгаллаш ҳамда диний таълим бериш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.



Суд ҳукмига асосан, судланувчига жазони ўташ билан бирга гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чораси ҳам қўлланилган.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.