Жиноят

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида жиноий гуруҳ фош этилди.

 

Аниқланишича, гуруҳ аъзолари интернет тармоқларида “фоизсиз кредит олиб берамиз” мазмунидаги эълонларни жойлаштириб, таклифга қизиққан фуқароларни олдиндан ижарага олинган ҳашаматли офисларга чақирган.

 

Улар фуқароларга ўз номларига кредит расмийлаштириб беришни таклиф қилган. Масалан, 100 миллион сўмлик кредитнинг 50 миллион сўми фуқарога берилиши, қолган 50 миллион сўми эса компанияда қолиши, кредитнинг ойлик тўловларини эса гуруҳ аъзолари ўзлари тўлаб боришини ваъда қилган.

 

Бу ваъдаларга ишонган фуқаролар ўз телефонлари орқали кредит расмийлаштирган. Натижада 400 нафардан ортиқ фуқаронинг номига кредитлар олинган ва ажратилган маблағларнинг тенг ярми фирибгарлар томонидан ўзлаштирилган. Ўзлаштирилган маблағларнинг умумий миқдори қарийб 17 миллиард сўмни ташкил этган. Орадан вақт ўтиб, фуқароларга банклар томонидан кредит қарздорлигини ундириш бўйича талабномалар юборила бошланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Терговга қадар текширув ва тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг олти нафар аъзоси гумонланувчи тариқасида ушланиб, қамоққа олинган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

ИИББ фуқароларни интернетдаги “фоизсиз кредит”, “жуда кам фоизли кредит” ёки “ҳужжатсиз кредит” каби шубҳали таклифларга ишонмасликка чақирди.

 

Шунингдек, кредит бошқа шахс томонидан тўлаб борилиши ҳақидаги ваъдаларга алданмаслик кераклиги таъкидланди. Чунки кредит фуқаронинг номига расмийлаштирилган бўлса, банк олдидаги мажбурият ҳам унинг зиммасида қолади.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.