Ўзбекистон

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясига ташриф буюриб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди. У киностудияни замонавий Ўзбекистон кино индустриясининг миллий бренди ва таянч марказига айлантириш зарурлигини таъкидлади.

 

 

Унинг қайд этишича, бунинг учун кино соҳасидаги бошқарув тизимини ўзгартириш керак. Давлат фильмнинг ижодий жараёнига аралашадиган буюртмачи эмас, балки соҳани ривожлантирувчи ва молиявий қўллаб-қувватловчи стратегик ҳамкор бўлиши лозим.

 

 

Шунингдек, хусусий киностудиялар, мустақил продюсерлар ва ижодкорларни индустриянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айлантириш режалаштирилмоқда. Кино ишлаб чиқаришдан тортиб томошабинга етказишгача бўлган жараён, жумладан, молиялаштириш, дистрибуция, прокат, фестиваллар ва экспорт тизимини замонавий талаблар асосида янгилаш кўзда тутилган.

 

 

Миллий кино меросини сақлаш, фильмларни реставрация қилиш ва рақамлаштириш тизимини кучайтириш, янги авлод ижодкорларини тайёрлаш ҳамда халқаро тажриба алмашинувини кенгайтириш ҳам устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

 

 

Саида Мирзиёева соҳада профессионал муҳит ва ўзини ўзи бошқариш маданиятини шакллантириш, киноижодкорларнинг фикри, тажрибаси ва касбий обрўсини муносиб қадрлаш муҳимлигини таъкидлади.

 

 

Ташриф давомида у Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди. Улкан декорациялар ва ижодий жамоанинг иш жараёни билан танишди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.