Ўзбекистон

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Амалдаги тартибга кўра, васийлар ва ҳомийлар ўз қарамоғида тарбияланаётган етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади.

 

Шунингдек, 18 ёшдан ошган шахс муомалага лаёқатсиз деб топилган, муомала лаёқати чекланган ёки жисмоний саломатлиги сабабли ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қила олмайдиган ҳолатларда ҳам васийлик ёки ҳомийлик белгиланади.



Аввал васий ва ҳомийларга ўз қарамоғидаги шахснинг мол-мулки, мероси ёки ҳадяларидан воз кечиш ҳуқуқи берилган эди. Янги қонунчиликка кўра, энди улар ўз қарамоғидаги шахснинг ҳадяси, мол-мулки ёки меросидан воз кеча олмайди.



Бу ўзгартишлар ҳимояга муҳтож болаларга мерос бўлиб қолган ёки қоладиган уй-жойда яшаш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини сақлаб қолиш, шунингдек, уларга тегишли мол-мулкнинг бегоналаштирилишининг олдини олишга хизмат қилади.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

custom img

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак — Саида Мирзиёева

Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудида кўл, кўкаламзор майдонлар ва дам олиш учун зарур шароитлар яратилади.

custom img

Дарсдаги зўравонлик: 1-синф ўқувчиси калтакланган

Бунга ўқувчининг китобни ўқиб бера олмагани сабаб бўлгани аниқланган.

custom img

“2 гектар ер олиб бераман”: Сурхондарёда Савдо-саноат палатаси мансабдори ушланди

У фуқарога аукцион орқали ер олиб бериш эвазига олган 5 млн сўмни қайтараётган вақтда қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"