Ўзбекистон

Президент Нукус шаҳридаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди

Mазкур техникумда Буюк Британиянинг «Pearson BTEC» халқаро таълим дастури жорий этилган.

Президент Нукус шаҳридаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди.

 

Давлат раҳбарининг жорий йил 17 июлдаги «Республикада халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мазкур техникумда Буюк Британиянинг «Pearson BTEC» халқаро таълим дастури жорий этилди.

 

Дунёнинг 70 та мамлакатида қўлланилаётган ушбу дастур Ўзбекистонда илк бор мазкур техникумда йўлга қўйилди. Унинг асосий хусусияти назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштиришдир. Шу мақсадда таълим стандартларига мос замонавий ўқув устахоналари ва рақамли лабораториялар ташкил этилди.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 11,9 миллиард сўм бўлиб, шундан 2 миллиард сўм ҳамкорлар томонидан ажратилди. Натижада 240 ўринли замонавий устахоналар яратилди. Техникумда жами 1 минг 203 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

 

Муассаса 4 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бино ва иншоотларининг умумий майдони 4,6 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу ерда дуал таълимни йўлга қўйиб, ҳудуд иқтисодиётининг етакчи тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган. Халқаро дастур битирувчиларига 70 дан ортиқ давлатда тан олинадиган диплом берилади.

 

Хусусий ҳамкор Саловутдин Илёсов иштирокида «spin-off» таълим дастури ҳам йўлга қўйилган. Унинг доирасида 136 нафар ўқувчи талаб юқори бўлган замонавий касбларни эгалламоқда. Асосий фанлар инглиз тилида ўқитилиб, ўқув-услубий материаллар ҳам шу тилда тақдим этилмоқда. Бу ўқувчиларнинг касбий билимлари билан бирга соҳавий тил кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Амалий тайёргарлик натижасида битирувчиларнинг хорижда ишлаш имкониятлари кенгаймоқда. Жорий йилда техникумда пайвандчилик бўйича ўқитилган 25 нафар ишсиз фуқаро Эстонияга ишга юборилди. Улар ойига 3 минг еврогача иш ҳақи олмоқда.

 

Шунингдек, ташкил этилаётган 40 миллион долларлик саноат зонаси учун зарур мутахассисларни мазкур техникумда тайёрлаш бўйича келишувларга эришилган. Бу таълимни ишлаб чиқариш билан боғлаш ва битирувчилар бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

Давлат раҳбари техникумда яратилган шароитлар билан танишди. Халқаро меҳнат бозорида малакали кадрларга талаб ортиб бораётгани қайд этилиб, ўқув жараёнларини иш берувчилар эҳтиёжларига мувофиқ ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.