Ўзбекистон

Президент Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган стадионига ташриф буюрди

Реконструкция натижасида «Турон» стадиони сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.

Президент Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган стадионига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган «Турон» стадиони билан танишди.

 

Мажмуанинг янгиланиши ҳудудда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва спортчиларнинг тайёргарлигини ошириш учун янги имкониятлар яратди. Бу ишлар давлат раҳбарининг 2023 йил 7 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ амалга оширилди.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 118,6 миллиард сўмни ташкил этади. Мажмуада 85 нафар кишининг доимий бандлиги таъминланди. Реконструкция натижасида стадион сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.

 

«Турон» стадиони «Арал» профессионал футбол клубининг базаси ҳисобланади. Бу ерда Республика футбол академиясининг 190 нафар тарбияланувчиси мунтазам машғулотлар ва ўқув йиғинларини ўтказмоқда. Мажмуада иккита спорт зали ва иккита қўшимча стадион ҳам мавжуд.

 

Академия тарбияланувчилари учун 196 ўринли ётоқхона, 84 ўринли ошхона, тренажёр заллари ва тактик таҳлил хоналари ташкил этилган. Шунингдек, енгил атлетика, бокс ва таэквондо бўйича бир вақтнинг ўзида 100-150 нафар спортчининг шуғулланиши учун шароит яратилган.

 

Стадионда оммавий ахборот воситалари учун махсус платформалар, offside камераларини ўрнатиш нуқталари ҳамда марказлашган VAR тизими учун алоҳида зона ташкил этилди. Мазкур инфратузилма мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ва ёритишга хизмат қилади.

 

Давлатимиз раҳбари мажмуадаги шароитлар билан танишиб, Қорақалпоғистонда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.

 

Президент шу ерда машғулот ўтаётган ёш спортчилар билан самимий суҳбатлашди ва улар билан эсдалик учун суратга тушди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.