Ўзбекистон

Президент Нукусдаги газоблок ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

«Cоals KS» корхонаси йилига 300 минг куб метр газоблок ва 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга.

Президент Нукусдаги газоблок ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги «Coals KS» корхонаси фаолияти билан танишди.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 16,3 миллион доллар. Корхонада газоблок ва оҳак ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Газоблок ишлаб чиқариш учун «Нукус» эркин иқтисодий зонасида 4,8 гектар майдон ажратилган. Оҳак ишлаб чиқариш қувватлари эса Қораўзак туманидаги 4,8 гектар майдонда жойлашган.

 

Корхона йилига 300 минг куб метр газоблок ва 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ички бозорга замонавий қурилиш материаллари етказиб бериш билан бирга экспортни йўлга қўйиш имконини ҳам беради. Маҳсулотларни Қозоғистон ва Туркманистонга экспорт қилиш режалаштирилган.

 

Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган хомашёнинг 96 фоизи маҳаллий манбалардан олинади. Хусусан, кварц қуми, цемент ва гипс мамлакатимиздаги корхоналар томонидан етказиб берилмоқда. Бу маҳсулот таннархини пасайтириш ва таъминот барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

 

Корхонада тайёрланаётган газоблоклар енгиллиги, иссиқликни сақлаш ва товуш изоляцияси хусусиятлари билан ажралиб туради. Улар оддий пишиқ ғиштга нисбатан 3-4 баробар енгил бўлиб, қурилиш харажатларини камайтиришга хизмат қилади.

 

Бугунги кунда корхонада 200 нафар маҳаллий аҳоли меҳнат қилмоқда. Корхона томонидан ҳозиргача умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган 5 та йирик лойиҳа ишга туширилган. Яна 40 миллион долларлик 4 та янги лойиҳа бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда.

 

Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотлар билан танишиб, корхонанинг истиқболдаги режалари ҳақидаги ахборотни тинглади. Ишчилар билан самимий мулоқот қилди.

 

Маҳсулот таннархини пасайтириш билан бирга сифатини юқори даражада сақлаш, ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, ходимлар малакасини мунтазам ошириб бориш муҳимлиги таъкидланди. Корхона раҳбарияти ва соҳа масъулларига тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.