Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тиббиёт академияси билан танишди

Оролбўйида тиббиёт кадрлари малакасини ошириш учун замонавий имкониятлар яратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тиббиёт академияси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси фаолияти билан танишди.

 

 

Қорақалпоғистонда шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини тизимли оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги ташкил этилган академия соҳа ходимларини халқаро стандартлар ва илғор технологиялар асосида қайта тайёрлашнинг таянч марказига айланади.

 

 

Давлат раҳбарининг 2024 йил 24 декабрдаги тегишли қарорига мувофиқ, ҳудуддаги тиббиёт муассасаларини хусусий сектор иштирокида илм-фан, таълим ва амалиётни бирлаштирган ягона инновацион кластерга айлантириш белгиланган.

 

 

Ана шу мақсадда 4,6 гектар майдонда умумий қиймати 154 миллиард сўм бўлган замонавий мажмуа барпо этилди, 80 та янги иш ўрни яратилди.

 

 

Академияда йилига 3 минг нафар шифокор ҳамда 6 минг 800 нафар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимининг малакасини ошириш имконияти мавжуд. Шунингдек, Оролбўйи ҳудудидан ҳар йили 100 нафарга яқин клиник ординатор тайёрланади.

 

 

Мутахассисларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш учун 18 та симуляцион хона ташкил этилган. Уларда 50 дан ортиқ йўналиш бўйича рақамли ва симуляцион таълим йўлга қўйилган. Узоқ ҳудудлардан келадиган мутахассислар учун эса 72 ўринли меҳмонхона фаолият юритмоқда.

 

Академия замонавий тиббий технологиялар билан ҳам жиҳозланган. Хусусан, бу ерда Марказий Осиёда ягона экани қайд этилган «Edge Medical» жарроҳлик роботи ўрнатилган. Қурилма симуляцион машғулотлардан ташқари, реал клиник шароитда масофавий операцияларни бажариш имконини беради.

 

 

Академия АҚШнинг Питтсбург ва Германиянинг Фрайбург университетлари каби хорижий тиббиёт марказлари ва етакчи олийгоҳлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу ерда халқаро ўқув курслари ва қўшма илмий тадқиқотлар ташкил этилиб, телемедицина ҳамда рақамли таълим технологиялари жорий этилган.

 

Давлат раҳбари академиядаги амалий машғулот хоналарини кўздан кечириб, талабалар ва тиббиёт соҳаси ходимлари билан суҳбатлашди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.