Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Nukus Insulation Group корхонаси фаолияти билан танишди

Нукусда маҳаллий базальтдан замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Nukus Insulation Group корхонаси фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги «Nukus Insulation Group» корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонада маҳаллий базальт хомашёсидан замонавий иссиқлик изоляцияси материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

 

Қорақалпоғистоннинг бой табиий ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ушбу лойиҳа ҳудудда қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

 

Лойиҳа давлат раҳбарининг 2024 йил 9 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилди.

 

Умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган корхонага Европада ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар ўрнатилган. Улар маҳаллий хомашёдан халқаро стандартларга мос маҳсулот тайёрлаш имконини беради.

 

Корхона йилига 300 миллиард сўмлик 50 минг тонна иссиқлик изоляцияси материаллари ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 150 та янги иш ўрни яратилган.

 

Базальт асосидаги изоляция материаллари ёнғинга чидамлилиги, иссиқликни сақлаш хусусияти ва узоқ хизмат қилиши билан ажралиб туради. Уларнинг қурилишда қўлланилиши бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш, иситиш ва совитиш харажатларини камайтиришга хизмат қилади.

 

Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотлар билан танишиб, корхона жамоаси билан самимий мулоқот қилди.

 

Шу ернинг ўзида Қорақалпоғистон туманларига бириктирилган вилоятлар ҳокимлари ўтган даврда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.

 

Президент вилоятлар кўмагида ушбу туманларни қўллаб-қувватлаш ва ободонлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. 

 

Ҳудудлар ўртасидаги алоқалар ва ишлаб чиқариш кооперациясини мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиб, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.