Жаҳон

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

 

Садир Жапаров Қирғизистонда аҳоли пунктларига шахслар номини бериш амалиётини чеклаш бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилди.

 

Бу ҳақда давлат раҳбари Ўш вилоятининг Олой тумани аҳолиси билан учрашув чоғида билдириб ўтган дейди 24.kg. Унга кўра, бундан буён қишлоқлар ва маҳаллий бошқарув ҳудудларига шахслар номини бериш амалиёти қўлланилмайди.

 

Президент бу қарорни маҳаллий аҳолининг бир қишлоққа Алймбек Датка номини бериш таклифи юзасидан берилган саволга жавобан изоҳлаган. Жапаровнинг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

 

“Биз бу ҳолатларни аввал ҳам кўп марта бошдан кечирганмиз. Шунинг учун аҳоли пунктлари номлари бўйича тортишувларга йўл қўймаслик зарур,” дея таъкидлаган президент.

 

Шунингдек, у тарихий шахсларнинг номи аллақачон халқ хотирасида сақланиб қолишини, қишлоққа ном бериш эса унинг ривожланишини белгилаб бермаслигини қайд этган.

 

Маълумот учун, Қирғизистонда аҳоли пунктларига шахслар номини бериш амалиёти тарихан кенг тарқалган бўлиб, Совет даврида бу давлат мафкурасининг бир қисми сифатида шаклланган. Мустақилликдан сўнг эса тарихий шахслар номини тиклаш ва уларни абадийлаштириш жараёни кучайган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"