Ўзбекистон

Бойсунда сел оқибатида яна нефть аралаш суюқлик оқмоқда

Ҳодиса 2026 йил 2 май куни хандақ бузилиши оқибатида юз берган.

Бойсунда сел оқибатида яна нефть аралаш суюқлик оқмоқда

Бойсун туманида кучли сел оқибатида нефть аралаш суюқлик оқиб чиқиши қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса 2026 йил 2 майда, тонгги соат 06:30 атрофида юз берган. Кучли сел оқими хандақни бузиб юборган, натижада нефть аралаш суюқлик ташқарига сизиб чиққан.

 

Ҳозирда воқеа жойида Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармасининг Экополиция ходимлари ва бошқа тегишли ташкилотлар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, ҳодиса сабабларини аниқлаш ва унинг оқибатларини баҳолаш юзасидан текширувларни давом эттирмоқда. Якуний натижаларга кўра қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

 

Аввал ҳам Бойсун туманида нефть аралаш суюқликнинг дарёга оқиб кетгани оқибатида табиатга 8,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум қилинганди.

 

Ҳодисага 23 апрель куни ҳудудда кузатилган кучли ёғингарчиликлар сабаб бўлган. Оқибатда тахминан 1,2 тонна нефть маҳсулотлари аралаш суюқлик Хонгаронсойга оқиб кетган.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.