Ўзбекистон

Навоийда 13 нафар боғча боласини олиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради

Ҳодиса оқибатида боғча раҳбари бўлган ҳайдовчи аёл вафот этган, бир бола кома ҳолатида, 8 нафар бола шифохонага олиб кетилган.

Навоийда 13 нафар боғча боласини олиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради

Навоий вилоятининг Нурота туманида боғча болалари бўлган Matiz ЙТҲга учради Бу ҳақда Кun.uz хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ЙТҲ 5 май куни эрталаб содир бўлган. Тумандаги оилавий боғчалардан бирининг раҳбари бўлган 34 ёшли аёл 13 нафар тарбияланувчи ва ўзининг 3 ойлик чақалоғини Matiz машинасига миндириб ташиган.

 

Аёл болаларни яшаш хонадонларидан боғчага олиб кетаётган бўлган. У ҳаракат пайтида бошқарувни йўқотган ва машина йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган. ЙТҲ оқибатида аёл вафот этган, болалар эса турли даражада тан жароҳатлари олган. Айни вақтда бир бола кома ҳолатида, 8 нафари эса вилоят марказидаги шифохонага олиб кетилгани айтилмоқда.

 

Хабарга кўра, эр-хотин ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда йиллар давомида машина бошқариб келган. Болалар доимий равишда шу ҳолда уйдан боғчага ва боғчадан уйга ташилган. Ҳатто ота-оналар ҳам бунга эътироз билдирмаган.

 

Аввал ҳам Навоийда ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, автомобилни бошқариш ҳуқуқи ҳам бўлмаган шахс маст ҳолда 23 нафар болани Damas'да ташигани аниқланган.

custom img

Сурхондарёда электр таъминоти тўлиқ тикланди

Блэкаутга Марказий Осиё ягона энергетика тизимида юзага келган аварияли ҳолат сабаб бўлганди.

custom img

Янгийўл туманида юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистонда 2027 йилдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳасини маъқуллаб, суд тизимини ривожлантиришга қаратилган фармонни имзолади.

custom img

Миллатлар рақси — дўстлик ва ҳамжиҳатлик тимсоли

Қашқадарёда ўтказилаётган “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” V халқаро экология қурултойи доирасида ёшлар турли халқларнинг миллий рақсларини ижро этди.

custom img

“Ҳозир янги университет очишга эҳтиёж йўқ” — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Битирувчилари бандлик кўрсаткичи белгиланган даражадан паст бўлган олийгоҳларни бошқа университетларга қўшиб юбориш ёки ёпиш бўйича чоралар кўрилиши маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда блекаут юз берди

Энергетика вазирлиги узилиш қўшни мамлакат энергетика тизимидаги авария билан боғлиқлигини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда лицензия олмасдан 3 ой тадбиркорлик қилиш мумкин бўлади

Бу муддатда улар лицензия талабларини бажариши ва тегишли ҳужжатни олиши ёки фаолиятини тўхтатиши керак.

custom img

“Афғонистонга электр энергияси фақат ички талаб қондирилгандан кейин экспорт қилинади” — Энергетика вазири

Шерзод Хўжаев қуёш ва шамол электр станциялари юқори қувватда ишлаган пайтда ҳосил бўладиган ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш орқали катта иқтисодий самарага эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"