Жаҳон

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил армияси Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофида бир неча кун давом этиши кутилаётган кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади. Операция доирасида Хеврон ва унга қўшни Халхул шаҳарлари блокадага олинган.

 

Исроил армияси ва ички хавфсизлик хизмати — SHABAK 23 октябрь куни Исроил ҳарбийларига қилинган ҳужумдан кейин тинтувлар бошланганини маълум қилди. Ҳужум оқибатида икки нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна уч нафари яраланган. Ҳужумда гумон қилинган икки нафар фаластинлик ўлдирилган.

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху ҳарбийлар йирик терактнинг олдини олганини билдириб, Хевронни зудлик билан блокадага олишга буйруқ берган.

 

Исроил армияси ва ШАБАК қўшма баёнотида операция ҳудудда террорчилик инфратузилмаси ҳамда қуролларни аниқлаш ва йўқ қилишга қаратилганини таъкидлаган. Амалиётда чегара полицияси ва фуқаролик маъмурияти ҳам қатнашмоқда.

 

Хеврон ва Халхулда йўлларга тўсиқлар ўрнатилган. Маҳаллий аҳоли ҳудудни фақат учта белгиланган назорат-ўтказиш пункти орқали, текширувдан ўтганидан кейин тарк этиши мумкин. Исроил ҳарбийлари хавфсизликка таҳдид солади, деб ҳисобланган ноқонуний қурилмаларни ҳам бузишни режалаштирмоқда.

 

Исроил томонининг билдиришича, операциянинг асосий қисми ҳужумчилар ҳаракатланган ҳудудда олиб борилмоқда. Шу билан бирга, Ғарбий соҳилнинг бошқа ўнлаб аҳоли пунктларида ҳам ҳарбий амалиётлар ўтказилмоқда.

 

Вазият Исроилда 27 октябрга белгиланган парламент сайловларига бир неча кун қолганида кескинлашди.

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Виза дастури учун рўйхатдан ўтиш муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Техниканинг дастлабки намуналари йил охиригача Украина армиясига етказилиши режалаштирилган.

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Европа Иттифоқининг тинчликпарвар кучларига тегишли вертолёт ўқув парвози вақтида қулаган.

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Илон Маск Binance крипто-биржасига қилинган хакерлик ҳужуми ортидан сунъий интеллектнинг келажакдаги имкониятлари ва хавфлари ҳақида фикр билдирди.

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Анқарада ўтган ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Россияни ташкилотга кузатувчи сифатида таклиф қилиш ташаббусини илгари сурди.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Туркия фуқароси, бири эса хорижлик бўлган.