Ўзбекистон

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Тошкент шаҳрининг олти туманида 26 октябрь куни соат 09:00 дан 27 октябрь соат 14:00 га қадар ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар сув таъминоти хабар берди.

 

Қайд этилишича, узилишлар 2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали профилактика ва таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

 

Сув таъминоти қуйидаги ҳудудларда вақтинча тўхтатилади:

 

  • Яшнобод тумани: Жарбоши, Ҳилол, Арғин, Тошисти, Моҳирлар, Товкентепа, Боғбон, Қалқон, Олмос, Уйсозлар, Ўрта масжид, Катта Қўйлиқ, Қўйлиқобод, Ёш авлод, Мумтоз, Янгиқўрғон ва Уччинор маҳаллалари. Шунингдек, Оҳанрабо мавзеси, нон ишлаб чиқариш корхонаси, Уйсозлар кўчасидаги ҳарбий қисм, Янгиобод ва Гумбаз бозорлари ҳамда Олимпия шаҳарчаси.
  • Бектемир тумани: Миришкор, Роҳат, Зилола, Иқбол, Чашма, Мажнунтол, Ийк ота, Гулбоғ, Абай, Ҳусайн Бойқаро, Бектемир, Олтинтопган, Нурафшон, Мусаффо, Соҳил, Нурли йўл ва Устозлар маҳаллалари. Шунингдек, Водник иссиқлик маркази, туман ҳокимлиги ва прокуратураси, Денис нон цехи, Ички ишлар бошқармасининг ўқув биноси, Profi University, спирт ишлаб чиқариш заводи, Artel заводи, Қўйлиқ деҳқон бозори, 39-сонли кўп тармоқли шифохона, 69-сонли оилавий поликлиника, тез тиббий ёрдам бўлими, Миллий гвардия ҳарбий қисми, гольф клуби, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва жиноят ишлари бўйича суд биноси.
  • Сергели тумани: Қурувчилар мавзеси, Pepsi заводи, Сергели-2, 5, 5А, 6, 6А, 7, 7А, 8 ва 8А мавзелари ҳамда Қухна Қумариқ, Номданак, Қорасув, Дарёбўйи, Эски Жалоир, Қипчоқ, Ўзгариш, Ҳабибий, Меҳригиё, Зийнат, Эзгулик, Мададкор, Иттифоқ, Нилуфар, Янги Бунёдобод, Асробод, Нўғойқўрғон, Қубайтепа, Беларик, Сўғдиёна, Қумариқ, Қўшқўрғон, Софдил, Садоқат, Хонтепа, Хонобод, Эшонбулоқ, Хонободтепа, Фароғатли, Кенг макон, Иззатли, Шукрона, Маданият ва маърифат, Бирдамлик, Халқобод, Маданият ва Султонобод маҳаллалари. Шунингдек, 8-сонли иссиқлик қозонхонаси, Саноатенерго қозонхонаси, ГМ заводи ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти.
  • Миробод тумани: Файзиобод, Оқ уй, Баёт, Қўйлиқ ота, Зиёнур, Юксалиш, Чинор, Билимдон, Толариқ, Янги Қўйлиқ, Парвона ва Баратхўжа маҳаллалари, шунингдек, 6-сонли иссиқлик қозонхонаси.
  • Янгиҳаёт тумани: Ташаббус, Янги Умид, Янгиҳаёт, Орият, Марҳамат, Гулшанобод, Янги турмуш, Янги Дархон, Навқирон, Машъал, Зарбдор, Дўстлик, Чароғон, Ҳумо, Олчазор, Хушнуд, Чорбоғ ва Ёрқин ҳаёт маҳаллалари.
  • Мирзо Улуғбек тумани: Янги Ўзбекистон боғи, 70-сонли оилавий поликлиника, 344-сонли мактаб, 70 ва 69-сонли болалар боғчалари, Тўқайтепа жоме масжиди, CAU ва TEAM университетлари, 343-сонли умумтаълим мактаби, Меҳнат муҳофазаси институти, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими, Tanho Holding заводи ҳамда Темурийлар, Сарбон, Гулзоробод, Кўҳна мейвазор, Чингелди, Ижодкор, Алишеробод ва Геологлар маҳаллалари.

 

Тошкент шаҳар сув таъминоти маълумотига кўра, қозонхоналардаги сув таъминоти узилиши сабаб айрим ҳудудларда иссиқ сув ва ичимлик суви бир вақтда тўхташи мумкин.

 

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган манзилларга махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилиши режалаштирилган.

 

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин: (+998 71) 256-10-95, (+998 71) 252-60-08 ёки 1054.

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева қизлар таълими, аёллар тадбиркорлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни билдирди.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.