Жаҳон

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

АҚШ президенти тарифлар саккизта можарони тугатишга ёрдам берганини айтиб, бу ёндашувни Россия ва Украинага нисбатан ҳам қўллаш мумкинлигини билдирди.

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп



Дональд Трамп Россия ва Украинага тинчлик келишувига эришилмагани сабабли 200 фоизлик тарифлар жорий этиш имкониятини тилга олди. Бироқ у бундай чоранинг самарадорлигига ҳам шубҳа билдирди.


Трамп бу ҳақда Флорида штатининг Форт-Майерс шаҳрида республикачилар иштирокидаги сайловолди митингида гапирди.


“Тарифлар бизга саккизта урушни тугатишга ёрдам берди. Балки бу ёндашувни дарҳол Украина ва Россияга нисбатан қўллашимиз керакдир. Мен бу ҳақда илгари ўйламаган эдим, лекин бу барибир ишламаслиги мумкин, чунки биз улардан кўп нарса сотиб олмаймиз”, — деган у.


Трамп АҚШ президентлигига қайтганидан бери саккизта можарони тугатишга ёрдам берганини таъкидлаб келади. Оқ уй бу рўйхатга Арманистон ва Озарбайжон, Таиланд ва Камбоджа, Исроил ва Эрон, Исроил ва ҲАМАС, Руанда ва Конго Демократик Республикаси, Ҳиндистон ва Покистон, Сербия ва Косово, шунингдек, Миср ва Эфиопия ўртасидаги можароларни киритган. Уларнинг барчаси ҳам ҳарбий тўқнашувлардан иборат эмас.


Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш аввалгидан ҳам яқинлашганини айтган эди. У Россия президенти Владимир Путин билан урушни тугатиш масаласини муҳокама қилганини билдириб, томонлар келишувга ҳар қачонгидан яқинроқ эканини таъкидлаган. Бироқ АҚШ президенти тинчликка эришиш учун аниқ муддатни айтмаган.


21 октябрь куни Путин Санкт-Петербургда Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашган. Уч соатдан ортиқ давом этган музокараларда Украинадаги можарони ҳал қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Уиткофф Россия раҳбарига келишув бўйича таклифларни ўз ичига олган ҳужжатларни тақдим этган ва Осло музокаралари натижалари ҳақида маълумот берган.


Учрашувдан сўнг Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Москванинг ноябрь ойининг биринчи ярмида АҚШ ва Украина билан уч томонлама музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса Путин Америка вакили тақдим этган таклифларни ўрганиб, баҳолашини айтган.


Путин аввалроқ можарони Россия учун мақбул шартлар асосида якунлаш муҳимлигини айтган. Унинг таъкидлашича, мақсад вақтинчалик сулҳга эришиш эмас, балки узоқ муддатли тинчлик учун шароит яратишдир.


Москва Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлигини бир неча бор билдирган. Россия Ғарб санкцияларини эса самарасиз ва ноқонуний деб ҳисоблайди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.