Жаҳон

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

АҚШ маъмурияти Яқин Шарқдаги хавфсизлик вазиятининг кескинлашуви фонида Саудия Арабистонидаги элчихонасининг айрим ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатни тарк этиш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, минтақадаги бошқа бир қатор давлатларда ҳам АҚШ дипломатик ваколатхоналари ходимлари таркибига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

AFP агентлигининг дипломатик манбаларга таяниб хабар беришича, Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасининг фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Саудия Арабистонини тарк этиш буюрилган. Шунга ўхшаш кўрсатмалар Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Қатар ва Баҳрайндаги америкалик дипломатларнинг оила аъзоларига ҳам берилган.

 

Америкалик дипломатларнинг айримлари кўчиш харажатлари учун ажратилаётган молиявий ёрдам етарли эмаслигидан норозилик билдирган. Уларнинг айтишича, баъзи оилалар фарзандлари учун янги уй ва мактаб топишга улгурмасдан яна эвакуацияга тайёрланмоқда.

 

Америка Ташқи ишлар ассоциацияси вакили Никки Геймер ҳам вазият дипломатлар оилаларида хавотир ва норозиликни кучайтираётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, айрим оилалар аввалги эвакуациядан кейин эндигина жойлашишга улгурган.

 

Давлат департаменти вакили эса АҚШ томонидан ёлланган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига кунлик нафақа, уй-жой ҳамда таълим харажатлари учун ёрдам кўрсатилишини билдирган. Тўловлар миқдори мамлакатдаги жойлашувга қараб ҳукумат томонидан белгиланган меъёрларга мувофиқ ҳисобланади.

 

АҚШнинг ушбу чоралари Яман ҳусийларининг Саудия Арабистонига ҳужумлари ва минтақада Эрон билан боғлиқ кескинлик кучайиши ҳақидаги хавотирлар фонида амалга оширилмоқда. CNN маълумотларига кўра, Давлат департаменти Ливан, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Иорданияда ҳам дипломатик ваколатхоналар ходимлари сонига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилишини тасдиқлаган.

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Виза дастури учун рўйхатдан ўтиш муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Техниканинг дастлабки намуналари йил охиригача Украина армиясига етказилиши режалаштирилган.

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Европа Иттифоқининг тинчликпарвар кучларига тегишли вертолёт ўқув парвози вақтида қулаган.

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Илон Маск Binance крипто-биржасига қилинган хакерлик ҳужуми ортидан сунъий интеллектнинг келажакдаги имкониятлари ва хавфлари ҳақида фикр билдирди.

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Анқарада ўтган ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Россияни ташкилотга кузатувчи сифатида таклиф қилиш ташаббусини илгари сурди.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Туркия фуқароси, бири эса хорижлик бўлган.