Ўзбекистон

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

 

Жорий йилнинг ўтган даврида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан жами 54,8 триллион сўмлик ундирув амалга оширилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 триллион сўмга кўп. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, ундирилган маблағларнинг 36,7 триллион сўми давлат фойдасига, 16,5 триллион сўми тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига, 1,6 триллион сўмдан ортиғи эса фуқаролар манфаатлари учун йўналтирилган. Шунингдек, давлатнинг мажбурлов механизмларидан фойдаланмасдан туриб, 2,2 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси ҳам таъминланган.

 

Ижтимоий йўналишдаги ижро ҳужжатлари бўйича ҳам муайян натижаларга эришилган. Хусусан, «Дафтарлар» билан боғлиқ жамғармаларга 1,3 триллион сўм йўналтирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 222 миллиард сўмга кўп.

 

Ҳисобот даврида 3 триллион сўм алимент маблағи ундирилган. “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 565 нафар фуқарога 30,5 миллиард сўм тўлаб берилган. Манзилли ишлар натижасида 21 мингдан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилган, 11,2 мингдан ортиқ оила яраштирилган.

 

Бундан ташқари, ноқонуний ишдан бўшатилган 508 нафар фуқаро аввалги иш жойига тикланган. Уларга 21,6 миллиард сўмлик иш ҳақи ундириб берилган.

 

Брифингда Бюро фаолиятини рақамлаштириш ишлари изчил давом эттирилаётгани ҳам таъкидланди. Ҳозирда 36 турдаги ижро ҳаракатининг 22 таси, шунингдек, қабул қилинган 68,7 миллионта қарор инсон омилисиз автоматик тарзда амалга оширилмоқда.

 

Қарздор фуқароларни огоҳлантириш мақсадида 79,3 миллионта SМS-хабарнома юборилган, «Авторобот» орқали эса 2,4 миллионта қўнғироқ амалга оширилган. Қарздорлик ҳақида ўз вақтида хабар берилиши натижасида 1,2 миллионта ижро иши ихтиёрий муддатда якунланган. Шунингдек, 1,8 миллионта автотранспорт воситасига автоматик тарзда қидирув эълон қилинган.

 

Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали алиментга оид ижро ҳужжатлари бўйича 49 611 та мурожаат келиб тушган. Шундан 32 598 таси ҳал этилган.

 

Манзилли ишлар давомида алимент ундируви билан боғлиқ мурожаатлар сони 7 526 тага, қарз ва зарарни ундириш юзасидан йўлланган мурожаатлар эса 3 507 тага камайтирилган.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева қизлар таълими, аёллар тадбиркорлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни билдирди.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.