Ўзбекистон

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди



Болалар омбудсмани мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болага нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритди.



Тегишли ҳужжат жорий йил 22 сентябрь куни Болалар омбудсманининг ваколатлари доирасида киритилган.



Тақдимномада мазкур ҳолат юзасидан ўтказилаётган хизмат текшируви натижаларини танқидий кўриб чиқиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда масъул ходимларнинг белгиланган тартибда жавобгарлиги масаласини ҳал этиш сўралган.



Шунингдек, ҳодисанинг содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, барча мактабгача таълим ташкилотларида болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўриш талаб этилган.



Жумладан, республикадаги барча мактабгача таълим ташкилотларида болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш, ходимларнинг касбий вазифаларини бажариши устидан манзилли текширувлар ташкил этиш ҳамда болалар хавфсизлигига қаратилган ички назорат механизмларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатилган.



Қонунчиликка мувофиқ, вазирлик тақдимнома ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида 15 кун муддат ичида Болалар омбудсманига тегишли ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда маълумот тақдим этиши керак.



Болалар омбудсмани давлат органлари фаолиятида бола ҳуқуқларига риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширишни давом эттиришини маълум қилди.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.