Ўзбекистон

95 кг гашиш аниқланди: уч нафар шахс ушланди

Гашиш Қибрай туманидаги дала майдонида дарахтлар орасига яширилган қопларда бўлган.

95 кг гашиш аниқланди: уч нафар шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида салкам 95 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди. Ҳолат юзасидан уч нафар шахс қўлга олинган.

 

Божхона қўмитаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда дала майдонидаги дарахтлар орасига яширилган 4 дона хўжалик қопи аниқланган. Қоплар ичидан 109 дона ўрам топилган.

 

Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, ўрамлардаги модда салкам 95 килограмм гашиш бўлиб чиққан.

 

Шундан сўнг гиёҳвандлик воситаларини олиб кетиш учун келадиган шахсларни аниқлаш мақсадида ҳудуд бир неча кун давомида кузатув остида бўлган. Орадан 8 кун ўтиб, моддаларни олиб кетиш учун келган икки нафар фуқаро қўлга олинган.

 

Тергов давомида гиёҳвандлик воситаларини яширилган жойдан олиб кетиш ҳақида топшириқ берган шахс ҳам аниқланиб, қўлга олинган. У аввал бензин контрабандаси билан шуғуллангани сабабли Божхона қўмитаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноий жавобгарликка тортилган шахс экани аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.

 

Маълумотга кўра, 95 килограммга яқин гашиш қарийб 700 минг дозага тенг. Унинг қора бозордаги қиймати истеъмолчига етиб боргунига қадар 10 миллион АҚШ долларидан ошиши мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.