Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида тарихий ғалабага эришган мамлакат терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади.

 

Президент ўз табригида Ўзбекистон терма жамоаси 200 дан зиёд мамлакат ва 2 мингга яқин гроссмейстер иштирок этган мусобақада иккинчи бор Олимпиада чемпиони бўлганини таъкидлади.

 

Терма жамоа амалдаги Олимпиада чемпиони Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ жамоаларига қарши баҳсларда ғалаба қозонган.

 

Нодирбек Абдусатторов барча ўйинларда мағлубиятсиз қатнашиб, биринчи тахтада олтин медални қўлга киритган. Нодирбек Ёқуббоев эса Туркия, Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ вакилларига қарши баҳсларда жамоа учун муҳим ғалабаларни таъминлаган.

 

Шунингдек, Президент Жавоҳир Синдоров, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидовнинг терма жамоа ғалабасига қўшган ҳиссaсини алоҳида қайд этган.

 

Аёллар терма жамоаси ҳам 11 турда 7 та ғалабага эришиб, 13-ўринни эгаллаган. Парашахматчилар эса Самарқанддаги мусобақада тарихда илк бор бронза медалини қўлга киритган. Селби кумуш, Абдулазиз бронза медалига сазовор бўлган, Аҳадхон эса мусобақани мағлубиятсиз якунлаган.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахмат федерацияси 2026 йилда ФИДЕ томонидан «Энг яхши федерация» деб топилгани, Рустам Қосимжонов ФИДЕ фахрий витсе-президенти, Ҳулкар Тоҳиржонова эса ФИДЕнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий президенти этиб сайланганини ҳам қайд этган.

 

Президент табригида ноябрь ойида жаҳон чемпионлиги учун тарихий беллашув бўлиб ўтиши ва унда Ўзбекистон шахмат вакили Жавоҳир Синдоров иштирок этишига ҳам тўхталган.

 

«Шу йил ноябрь ойида бизни яна бир катта шахмат байрами кутиб турибди. Жаҳон тожи учун бўладиган тарихий беллашувда шахматимиз фахри Жавоҳир Синдоровдан барчамиз улкан зафарларни кутиб қоламиз», — дейилади табрикда.

 

Шунингдек, давлат раҳбари шахматчилар, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари, терма жамоа аъзолари ҳамда мусобақани ташкил этишда иштирок этганларга миннатдорлик билдирган.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.