Жаҳон

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади



Сербия президенти Александр Вучич 27 сентябрь куни президентлик лавозимидан истеъфога чиқди. У 25 октябрда бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги парламент сайловида иштирок этиб, бош вазир лавозимига номзод бўлишини маълум қилган.



Вучичнинг иккинчи президентлик муддати 2027 йил ўрталарида якунланиши керак эди. Сербия Конституциясига кўра, бир шахс президент лавозимига икки мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас. У 2017 йилда президент этиб сайланган ва 2022 йилда иккинчи муддатга қайта сайланган.



Reuters хабарига кўра, Вучичнинг истеъфоси 25 октябрга белгиланган муддатидан олдинги парламент сайловлари арафасида юз берди. У ҳукмрон Сербия Прогрессив партияси (SNS) янги ҳукуматни шакллантирган тақдирда бош вазир лавозимига тайинланиши мумкин. Унинг истеъфоси эса навбатдан ташқари президентлик сайловларига йўл очади.



Сентябрь ойининг бошида Вучич парламентни тарқатиб юбориш ва 25 октябрда муддатидан олдинги сайлов ўтказилишини эълон қилган эди. Ҳукмрон SNS эса Вучични сайловда “Бирлашган Сербия” рўйхатининг етакчиси сифатида кўрсатган.



Президентлик лавозими вақтинча парламент спикери Ана Брнабичга ўтади.



Вучичнинг истеъфоси Сербияда давом этаётган сиёсий норозиликлар фонида юз берган. Мамлакатда 2024 йил ноябрида Нови-Сад шаҳридаги темирйўл вокзали томининг қулаб тушиши ва 16 кишининг ҳалок бўлишидан кейин талабалар бошчилигидаги намойишлар бошланган. Намойишчилар ҳукуматдан коррупцияга оид масалалар бўйича жавобгарлик ва сиёсий ўзгаришларни талаб қилган. Вучич эса намойишчилар билдирган айбловларни рад этиб келган.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.