Жаҳон

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди



АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо сулҳи 2027 йил 10 январгача узайтирилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.



Бессентнинг сўзларига кўра, томонлар 10 ноябрда якунланиши керак бўлган «Пусан келишуви» муддатини яна икки ойга узайтиришга келишиб олган. Унинг таъкидлашича, бу вақт АҚШ ва Хитойга иқтисодий соҳадаги имкониятларни баҳолаш ва кенгроқ келишув устида ишлаш имконини беради.



«Пусан келишуви» 2025 йил октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги учрашуви доирасида эришилган келишувлар асосида шаклланган. У икки давлат ўртасидаги савдо қарама-қаршилигини юмшатиш ва янги тариф чораларини жорий этишни вақтинча тўхтатишга қаратилган.



Келишув дастлаб 2026 йил 10 ноябргача амал қилиши керак эди. Эндиликда унинг амал қилиш муддати 2027 йил 10 январгача узайтирилди.



Мазкур қарор Хитой раиси Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи ва Дональд Трамп билан музокаралари фонида қабул қилинди. Томонлар савдо билан бир қаторда иқтисодий муносабатлар ва бошқа икки томонлама масалаларни ҳам муҳокама қилмоқда.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.