Жаҳон

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Деменция, депрессив бузилишлар ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ошган.

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё саломатлигининг асосий кўрсаткичларига бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди.


Ҳисоботда 2000–2023 йиллар оралиғида дунё аҳолисининг умр кўриш давомийлиги, ўлим сабаблари ҳамда турли касалликлар билан боғлиқ ўзгаришлар таҳлил қилинган.


ЖССТ маълумотларига кўра, СОVID-19 пандемиясидан кейин дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги яна пандемиягача бўлган кўрсаткичга яқинлашган. 2023 йилда ушбу кўрсаткич 73,3 ёшни ташкил этган.


Бироқ ўлим сабабларининг таркибида юқумли бўлмаган касалликлар улуши ортиб бормоқда. Хусусан, 2000 йилда барча ўлимларнинг 58 фоизи юқумли бўлмаган касалликларга тўғри келган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 74 фоизга етган.


Шу билан бирга, соғлом умр кўриш давомийлиги 62,8 ёшни ташкил этган. Бу 2019 йилга нисбатан бироз пасайишдир.


Ҳисоботда Альтсгеймер касаллиги ва бошқа деменциялар билан боғлиқ ўлимлар 2000–2023 йилларда уч баробарга ошгани ҳам қайд этилган. 2023 йилда деменция дунё бўйича ўлим сабабларининг 5-ўрнига кўтарилган.


Бундан ташқари, 2019–2023 йилларда депрессив бузилишлар билан боғлиқ касалликлар 20 фоизга ошган.


ЖССТ ушбу тенденциялар юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, руҳий саломатликни муҳофаза қилиш ва аҳолининг соғлом умр кўриш давомийлигини оширишга қаратилган чораларни кучайтириш зарурлигини кўрсатишини таъкидлаган.


Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида ушбу кўрсаткични 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.