Жаҳон

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова чет элликлар ва дипломатларни Украинани, хусусан, Киевни тарк этишга чақирди.

 

Захарованинг таъкидлашича, хорижий фуқаролар Украинадаги хавф даражасини ҳисобга олиши ва эҳтимолий провокацияларнинг олдини олиш учун мамлакат ҳудудида қолмаслиги керак.

 

Россия ТИВ вакили Киевда бўлишни хавфли деб атаб, хорижликларни Украинага сафар қилмасликка ҳам чақирган.

 

Мазкур баёнот Россия ТИВнинг 3 октябрь куни хорижий фуқаролар ва дипломатик ваколатхоналар ходимларига қилган аввалги огоҳлантиришидан кейин янграган. Ўшанда вазирлик Россия Қуролли кучлари Киев ва бошқа Украина шаҳарларидаги ҳарбий объектларга зарбаларни давом эттиришини билдирган ва чет элликларни Украинада қолмасликка чақирган.

 

Россия томони ушбу зарбаларни Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудидаги ҳужумларига жавоб сифатида изоҳламоқда. Киев ва Москва уруш давомида бир-бирининг ҳарбий ҳамда стратегик объектларига зарбалар бераётганини маълум қилиб келмоқда.

 

Сўнгги кунларда Киевга қарши ҳужумлар кучайган. Reuters хабарига кўра, 7 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларидаги ҳарбий-саноат объектларига кенг кўламли зарбалар берилганини маълум қилган.

 

Россия ТИВ эса хорижий фуқаролар ва дипломатларни эҳтимолий хавфларни ҳисобга олган ҳолда Украинага бормаслик ва мамлакатни тарк этишга чақирмоқда.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.