Ўзбекистон

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди



Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида вояга етмаган ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан бўшатилди. Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат ўрганиши натижасида яна икки раҳбар ва психолог лавозимидан озод этилган, уч нафар ходимга ҳайфсан берилган. Бу ҳақда Касбий таълим агентлиги маълум қилди.


Суд ҳужжатига кўра, ишлаб чиқариш таълими устаси К.Э. ўзига бириктирилган гуруҳда таҳсил олаётган қизни ўқитувчидан рухсат олиб дарсдан чиқарган ва кафедра хонасига олиб кирган. У ерда ўқувчига нисбатан шаҳвоний тусдаги ҳаракатларни содир этган. Қиз қаршилик кўрсатиб, хонадан чиқиб кетган.


Шу куни дарслар тугагач, ходим бошқа рақамдан қўнғироқ қилиб, ўзини бошқа исм билан таништирган ва ўқувчини спорт залига чақирган. Қиз у ерга борганида унга яна шилқимлик қилган.


30 сентябрь куни ўқувчининг отаси ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шундан сўнг Касбий таълим агентлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ техникумда хизмат ўрганишини ўтказган. Унда воқеа сабаблари ҳамда масъул ходимларнинг хизмат вазифаларини қай даражада бажаргани текширилган.


Ўрганиш натижаларига кўра, техникум директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари И.Ч. ва психолог Й.К. лавозимидан озод этилган. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Т., ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари Б.У. ҳамда физика фани ўқитувчиси Г.Т.га ҳайфсан берилган. Ўқувчига нисбатан номақбул хатти-ҳаракат содир этган ишлаб чиқариш таълими устаси К.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси эса бир томонлама бекор қилинган.


Агентлик мазкур қарорлар қонунчилик талаблари ва таълим тизимида хавфсиз, ҳурматга асосланган муҳитни таъминлашга қаратилган ички буйруқ асосида қабул қилинганини билдирган.


Касбий таълим агентлиги ўқувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий дахлсизлигига тажовуз қилувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатни қатъий қоралашини маълум қилган. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, ўқувчиларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва ҳар бир ҳолатга холис муносабат билдириш бўйича масъул раҳбар ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини кучайтириш режалаштирилган

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

Ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.