Ўзбекистон

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

 

Ўзбекистонда 2027 йил 10 январдан тижорат банклари мижозларнинг кредит ва кафиллик тўловларини уларнинг алоҳида топшириғисиз автоматик ечиб олганда, банк карталарида жами камида 680 минг сўм қолдириши керак бўлади. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг қарорида белгиланган.

 

Ҳужжат билан банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча киритилмоқда.

 

Янги талабга кўра, банк мижоз билан тузилган шартнома асосида кредит ёки кафиллик тўловларини унинг алоҳида топшириғисиз ундирганида, мижознинг барча банк карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига тенг маблағ сақланиб қолиши лозим.

 

Ҳозирда ушбу миқдор 680 минг сўмни ташкил этади. Демак, автоматик ундиришдан кейин мижознинг барча банк карталаридаги жами қолдиқ белгиланган чегарадан камаймаслиги керак.

 

Чеклов фақат кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг алоҳида топшириғисиз автоматик ечиб олиш операцияларига тааллуқли.

 

Қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач — 2027 йил 10 январдан кучга киради.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

Ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.