Ўзбекистон

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди



Тошкент метрополитени бекатларининг кириш-чиқиш қисмларида ўрнатилаётган электрон кўтаргич пандуслар фаолиятидаги камчиликлар ва улардан фойдаланишда юзага келаётган ноқулайликлар юзасидан расмий изоҳ берди.


Метрополитен маълумотига кўра, сўнгги йилларда йўловчилар сони ортиб бораётгани сабабли, хусусан, ҳаракатланиш имконияти чекланган шахслар ва кекса ёшдаги фуқаролар учун қулай ҳамда хавфсиз муҳит яратишга эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, метро бекатларида замонавий электрон кўтаргич пандуслар ўрнатилмоқда.


Лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида амалга оширилмоқда. Қурилиш-монтаж ишларини эса «Технопарк» МЧЖ олиб бормоқда.


Айни пайтда пандусларни ўрнатиш, созлаш ва синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Шу сабабли айрим қурилмалар ҳали тўлиқ ишга туширилмаган. Метрополитен юзага келаётган ноқулайликларни қурилиш-монтаж ва созлаш ишлари якунланмагани билан изоҳлаган.


Қайд этилишича, “Тошкент метрополитени” АЖ масъул ташкилотларга ишларни жадаллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва қурилмаларни фойдаланишга тайёрлаш бўйича бир неча бор расмий мурожаат юборган.


Шунингдек, электрон пандуслар ҳозирча метрополитен балансига қабул қилинмаган. Барча қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, зарур синовлар ўтказилгач ва қурилмаларнинг техник талабларга мувофиқлиги тасдиқлангач, улар белгиланган тартибда метрополитен тасарруфига ўтказилиши режалаштирилган.


Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва қурилмалардан тўғри фойдаланиш учун ҳар бир электрон пандус ёнида фойдаланиш тартиби бўйича йўриқномалар ҳамда тегишли маълумотлар жойлаштирилмоқда.


Метрополитен йўловчилар, жумладан, ҳаракатланиш имконияти чекланган фуқаролар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш ишлари давом эттирилишини билдирган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

Ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.